Bugatti моделлар қаторида Chiron’дан анча фарқ қиладиган иккинчи модели пайдо бўлиши мумкин. Марка раҳбари Стефан Винкельманннинг фикрича, компания ҳозирда бунга тайёрланмоқда. Иккинчи модел седан эмас, йўлтанламас бўлишининг эҳтимоли катта.

Винкельманнинг маълум қилишича, янги моделни яратиш учун қўшимча сармоялар талаб этилади. Ҳозирда энг мураккаби бу маблағ топишдир, чунки Bugatti’га эгалик қилувчи Volkswagen гуруҳи ҳозирда электромобиллар ва ҳайдовчисиз технологияларни ишлаб чиқаришга кўпроқ сармоя ажратмоқда.
Шунингдек, Chiron оиласи ҳам кенгайиши мумкин. Sport версиясидан ташқари, енгиллаштирилган Superleggera, трекларга мўлжалланган Super Sport ва усти очиқ Aperta версиялари пайдо бўлади
Винкельманн кўплаб мижозлар 1927 йилдаги Royale’га ўхшаш катта седанни кўришни исташаётгани, бироқ йўлтанламас ишлаб чиқариш молиявий нуқтаи назардан мантиқан тўғрироқ эканлигини тан олган.
Прикрепления: Картинка 1
Категория: News | Просмотров: 675 | Добавил: admin | Дата: 11.09.2018 | Комментарии (0)

Афғонистон шарқидаги намойиш вақтида террорчи худкуш томонидан содир этилган теракт қурбонлари сони 32 нафарни ташкил қилмоқда, шунингдек жароҳатланганлар сони 128 кишига етган. Бу ҳақда Пажвак агентлиги хабар тарқатди.

Охирги хабарларда теракт қурбонлари сони 25 нафар экани ва 108 киши жароҳатлангани айтилганди.

11 сентябрь куни Афғонистон шарқидаги Нангархар вилояти ҳудудида худкуш террорчи намойишга тўпланган одамлар олдида портловчи қурилмани ҳаракатга келтирди. Намойишчилар маҳаллий полиция бошлиғи истеъфосини талаб қилиш учун йиғилганди.

1TV телеканали маълумотига кўра, айни вақтда ҳеч бир гуруҳ ушбу теракт учун жавобгарликни зиммасига олмади.
Категория: News | Просмотров: 627 | Добавил: admin | Дата: 11.09.2018 | Комментарии (0)