Бугун Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида Вазирлар Маҳкамасида 2018 йилги мавсумда пахта ҳосилини нест-нобуд қилмасдан йиғиб олиш масаласига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда йиғилишда иштирок этган «Xabar.uz» мухбири хабар берди.

Бош вазирнинг маълум қилишича, бу йилги пахта хом ашёси машинада терилганда бир тонна учун 400 минг сўм ҳақ тўланади.

Қўлда терилган бир килограмм пахта учун эса биринчи босқичда контрактация шартномаси мажбурияти 60 фоизга бажарилгунга қадар 650 сўм, иккинчи босқичда — 60 фоиздан 80 фоиз бажарилгунча 850 сўм, учинчи босқич — 80 фоиздан ошгач эса 1000 сўмгача ҳақ тўланиши белгиланган.

Бундан ташқари, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг айрим туманларида теримчиларни пахта йиғимига жалб этиш мақсадида Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта учун 150 сўм, озиқ-овқа ... Читать дальше »
Прикрепления: Картинка 1
Категория: News | Просмотров: 766 | Добавил: admin | Дата: 05.09.2018 | Комментарии (0)