Россия Суриядаги иштирокини ошира бошлади РИА Новости / Павел Лисицын Россиянинг Хмеймим авиабазасига РЭБ радиоэлектрон кураш тизимлари етказиб берилди. Бу ҳақда «Известия» газетаси ёзмоқда.
Хабар қилинишича, биринчи комплекслар 24 сентябрь, душанба куни Ил-76 самолётларида етказиб берилган.
Россия радиоэлектрон кураш воситаларининг вазифаси бортдаги радиолокаторлар, алоқа тизимлари ҳамда учар қурилмалар бошқарувини босиб туриш бўлади. Таъкидланишича, комплекслар Сурия ва Ўрта Ер денгизи қирғоқлари бўйлаб узлуксиз, ҳимояланган радиоэлектрон «гумбаз»ни яратади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ил-20 эффекти туфайли Россия Сурияни С-300 билан қуроллантириши хабар қилинганди.
Улашинг
Категория:
News
|
Просмотров:
645
|
Добавил:
admin
|
Дата:
25.09.2018
|
|