Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино “Брайтон”га қарши ўйиндан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

“Бу ғалаба биз учун муҳим эди, шунинг учун бахтлиман. Ғалаба қозонишимиз шарт эди. “Брайто” қўпол жамоа лекин биз тўп билан яхши муоммила қилдик.

Сўнгги икки дақиқада йўл қўйган хатоларимизни келаси ўйинларда тўғирлаймиз”, - дейди Почеттино.
Прикрепления: Картинка 1
Категория: News | Просмотров: 493 | Добавил: admin | Дата: 23.09.2018 | Комментарии (0)

Чемпионлар лигасида яқин йиллар ичида “Реал” ҳамда “Барселона” ўртасидаги учрашувни кўрмаяпмиз. Аммо бу жамоалар ўртасида мазкур турнирда тасодифий боғлиқ бор экан. Қандай дейсизми?

Гап шундаки, яқин йиллар ичида “қироллик клуби” “Барселона” учун ўч олиб келмоқда. Қайси жамоа “Барселона”ни ЕЧЛда қандай ҳисобда мағлуб этган бўлса, “Реал” кейинги йили ўша жамоани худди ўша ҳисобда таслим қилган.
Категория: News | Просмотров: 515 | Добавил: admin | Дата: 23.09.2018 | Комментарии (0)

“Реал” бош мураббийи Хулен Лопетеги “Эспаньол”га қарши ўйиндан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

“Мураккаб рақиб, қийин ўйинлар. “Эспаньол” яхши тайёргарлик кўрган жамоа, уларнинг мураббийи ҳам яхши. Учрашув қийин бўлишини билгандик ва шунинг учун иккинчи голни уришга ҳаракат қилдик.

Энг асосийси оҳиригача чидадик ва ғалаба қозондик. Ўйин интригасини ўлдириш қўлимиздан келди бу жуда муҳим эди.

Баъзида жамоалар биз билан ҳимоявий ўйин кўрсатишади. “Эспаньол” ҳимояга ётиб олмади лекин, ҳужум ҳам қилмади. Тўп назоратини йўқотиб қўйганимиз энг катта муоммойимиз бўлди. Барибир уч очко олдик”, - дейди Лопетеги.
Категория: News | Просмотров: 492 | Добавил: admin | Дата: 23.09.2018 | Комментарии (0)

Эроннинг Аҳвоз шаҳрида ҳарбий парад иштирокчиларига ҳужум қилган 4 нафар жангари йўқ қилинди. Таъкидланишича, жангарилар АҚШ ва Исроил разведкалари билан боғланган бўлган. Бу ҳақда Эрон қуролли кучлари вакили Абулфазл Шакарчи маълум қилган.

Унинг маълум қилишича, 3 террорчи воқеа жойида, яна бир нафари шифохонада жон берган.

Шакарчи жангарилар ИШИД билан боғлангани ҳақидаги хабарни рад этган. Унинг таъкидлашича, жангарилар Форс кўрфазининг яна икки давлати томонидан молиялаштирилган.

Аҳвоздаги теракт 22 сентябрда эрталаб ҳарбий парад вақтида содир этилган. Охирги маълумотларга кўра, жангариларнинг парад иштирокчиларини ўққа тутиши оқибатида 29 киши ҳалок бўлган, 53 киши яраланган.

IRNA ахборот агентлигининг маълум қилишича, отишмани трибуна ортида ҳарбий кийимда бўлган 4 киши амалга оширган. Отишма 10 дақиқа давом этган.
Категория: News | Просмотров: 523 | Добавил: admin | Дата: 23.09.2018 | Комментарии (0)