09:44
Лопетеги: «Энг асосийси охиригача чидадик ва ғалаба қозондик»
“Реал” бош мураббийи Хулен Лопетеги “Эспаньол”га қарши ўйиндан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

“Мураккаб рақиб, қийин ўйинлар. “Эспаньол” яхши тайёргарлик кўрган жамоа, уларнинг мураббийи ҳам яхши. Учрашув қийин бўлишини билгандик ва шунинг учун иккинчи голни уришга ҳаракат қилдик.

Энг асосийси оҳиригача чидадик ва ғалаба қозондик. Ўйин интригасини ўлдириш қўлимиздан келди бу жуда муҳим эди.

Баъзида жамоалар биз билан ҳимоявий ўйин кўрсатишади. “Эспаньол” ҳимояга ётиб олмади лекин, ҳужум ҳам қилмади. Тўп назоратини йўқотиб қўйганимиз энг катта муоммойимиз бўлди. Барибир уч очко олдик”, - дейди Лопетеги.
Категория: News | Просмотров: 420 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar