Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарор матнида чакана тўловларни қайта ишлаш борасида давлат процессинг маркази йўқлиги миллий тўлов тизими хавфсизлиги даражасини пасайтириши, тўлов инфратузилмасининг ягона интеграциясини таъминлашга изн бермаслиги ҳамда битта монопол тизимнинг ҳукмронлик қилишига олиб келиши қайд этилган.
«Боз устига, тўлов тизими операторлари фаолиятининг қонунчилик даражасида тартибга солинмагани уларнинг ривожланишини чеклайди ва мазкур тизимлар фаолият кўрсатишининг ишончлилигига рахна солади», дейилади президент қарорида.
Тўловларни узлуксиз ўтказишни таъминлаш, инновацион маҳсулотларни илгари суриш, банк хизматларидан тўсиқсиз фойдаланиш ва тўлов хизматлари бозорида рақобатбардош муҳитни ривожлантириш, шунингдек 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стр
...
Читать дальше »