20:28
UzCard монополияси бекор бўлади, банклараро миллий процессинг маркази яратилади — Президент қарори
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарор матнида чакана тўловларни қайта ишлаш борасида давлат процессинг маркази йўқлиги миллий тўлов тизими хавфсизлиги даражасини пасайтириши, тўлов инфратузилмасининг ягона интеграциясини таъминлашга изн бермаслиги ҳамда битта монопол тизимнинг ҳукмронлик қилишига олиб келиши қайд этилган.

«Боз устига, тўлов тизими операторлари фаолиятининг қонунчилик даражасида тартибга солинмагани уларнинг ривожланишини чеклайди ва мазкур тизимлар фаолият кўрсатишининг ишончлилигига рахна солади», дейилади президент қарорида.

Тўловларни узлуксиз ўтказишни таъминлаш, инновацион маҳсулотларни илгари суриш, банк хизматларидан тўсиқсиз фойдаланиш ва тўлов хизматлари бозорида рақобатбардош муҳитни ривожлантириш, шунингдек 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Банклараро миллий процессинг маркази — «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Бош информатизация маркази» давлат унитар корхонаси ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига:

2019 йил 1 июлгача Банклараро миллий процессинг маркази, банклараро тўлов тизими ва Марказий банкнинг клиринг маркази ишга тушиши учун тўлақонли маълумотларни қайта ишлаш марказини барпо этилишини таъминлаш;
2020 йилнинг 1 январига қадар маҳаллий ва халқаро банк карталари бўйича аъзо банклар ўртасида информацион ва технологик ҳамжиҳатликни таъминлаб берувчи Банклараро миллий процессинг марказини ишга тушириш;
2020 йилнинг 1 июлига қадар мамлактдаги барча процессинг марказларини, шу жумладан, бевосита Банклараро миллий процессинг марказининг ягона шлюзи орқали халқаро тўлов тизимлари тўлақонли ишлашини таъминлаш;
Банк тўлов инфратузилмасини доимий равишда яхшилаб бориш, банкоматлар ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш кўп функцияли терминаллари тармоқларини кенгайтириш вазифаси қўйилди.
Марказий банк 2019 йилнинг 1 январига қадар хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари ва умум тан олинган халқаро нормалар ва қоидалар асосида «Тўловлар ва тўлов тизимлари ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
Категория: News | Просмотров: 297 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar