Бутунжаҳон туризм куни муносабати билан 27-29 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бир қатор маданий-кўнгилочар тадбирлар ўтказилади.

Вилоят ҳокими ўринбосари томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида белгиланишича, 27 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги барча маданий мерос объектларига кириш бепул бўлади. Руҳобод мажмуасидаги Ҳунармандлар марказида концерт дастури намойиш этилади. Шунингдек, шаҳардаги Ислом Каримов кўчаси, Регистон майдони атрофида ва бошқа туристик масканларда Самарқанд сайёҳлик салоҳияти бўйича тақдимотлар, миллий ҳунармандлик маҳсулотлари кўргазма-савдолари ташкил этилади.

Шу куни оқшом Регистон майдонида маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар учун 3D меппинг шоуси намойиш этилади.

«Kun.uz» мухбири хабар беришича, 28 сентябрь куни Ислом Каримов кўчасида тадбирлар давом этади ва кечга яқин «Бибихоним» чойхонасида «Мега палов» тадбирига ҳозирлик бошланади. «Мўътабар зардўз» хусусий корхонаси ташаббуси билан бу ерда 1 тонналик палов тайёрл ... Читать дальше »
Категория: News | Просмотров: 669 | Добавил: admin | Дата: 26.09.2018 | Комментарии (0)