Категория: News | Просмотров: 240 | Добавил: admin | Дата: 12.11.2020 | Комментарии (0)

Категория: News | Просмотров: 170 | Добавил: admin | Дата: 12.11.2020 | Комментарии (0)

Италиялик мутахассис Антонио Конте мадриднинг “Реал” клубига жавоб қайтарди. Бу ҳақда Il Corriere dello Sport хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, 49 ёшли мураббий “қироллик клуби”ни бошқаришга рози бўлди. Агар яқин вақт ичида жамоа Хулен Лопетеги билан хайрлашса.

Эслатиб ўтамиз, Контенинг бошқарган сўнги клуби лондоннинг “Челси” клуби ҳисобланади. У ёзда жамоадан хайдалган эди. Шунингдек у “Ареццо”, “Аталанта”, “Бари”, “Сиену”, “Ювентус” ва Италия терма жамоасида ишлаган.
Категория: News | Просмотров: 798 | Добавил: admin | Дата: 18.10.2018 | Комментарии (0)

Бугун, 18 октябрь куни Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги сайтида хабар берилди.

Сирдарё вилояти ҳокими қарорига асосан, Гулистон туман ҳокими Абдумавлон Ибодуллаев ўз лавозимидан озод этилиб, Шавкат Алибекович Ғафуров Гулистон туман ҳокими лавозимига тайинланди.

Ш.Ғафуров 1965 йилда Жиззах вилоятида туғилган. 1995 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. 2012 йилдан шу кунга қадар Сирдарё вилояти «Агрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти директори лавозимида ишлаб келган.
Категория: News | Просмотров: 671 | Добавил: admin | Дата: 18.10.2018 | Комментарии (0)

Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ТИФ «Миллий банк» Андижон вилоят филиали мансабдор шахслари ва бошқаларнинг жинояти фош бўлди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

ТИФ «Миллий банк» Андижон вилоят филиали мансабдор шахслари ва бошқалар олдиндан жиноий тил бириктириб, мазкур банк мижозлари ҳисобланган 10 та хўжалик юритувчи субъектларнинг валюта ҳисоб-рақамларида бўлган 759 минг АҚШ долларини уларнинг хабарисиз бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб рақамларига ноқонуний ўтказиб, ўзганинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ТИФ «Миллий банк» Андижон вилоят филиали мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Manba:xabaruz
Категория: News | Просмотров: 770 | Добавил: admin | Дата: 17.10.2018 | Комментарии (0)

«UzNews.uz» манбаасининг хабар қилишича, Тошкент шаҳар ДХХ бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти бошқармаси ходимлари ҳамкорликда тадбир ташкил этишди. "Аура" кафесида ўтказилган тадбир натижасида Акмал Аскаров томонидан 12 минг АҚШ долларини сотишга уринаётган вақтда қўлга олинган.



А.Аскаров, Сергели туманидаги «Ипотекабанк» филиали раҳбари сифатида фаолият юритган, 12 минг АҚШ долларини 99.600.000 сўмга сотаётган бўлган.



А.Аскаровни текшириш жараёнида унинг ёнидан 12.601 АҚШ доллари аниқланган.



Шу куннинг ўзида «Osiyo Grand» тантаналар саройи автотураргоҳида 19 минг АҚШ долларини сотишга уриниш ҳолати ҳам аниқланган.



«Трастбанк» филиали раҳбари лавозимида ишлаган Рустам Миркаримов, «Трастбанк» бош офиси ходими Жамшид Исмаилов ва фуқаро Нуриддин Бурхоновлар 19 минг долларни 160 миллион сўмга алмаштириш жараёнида қўлга олинган.
... Читать дальше »
Категория: News | Просмотров: 731 | Добавил: admin | Дата: 16.10.2018 | Комментарии (0)

Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб Эктор Купер иштирок этди.

— Биринчи навбатда ўйин ажойиб ўтганини таъкидлашим лозим. Футболчиларимиз ўйиндан олдин берилган барча кўрсатмаларни тўлиқ бажаришга ҳаракат қилишди. Терма жамоа футболчилари мен томондан қўйилган талабларни тушуниб боришмоқда ва уларни майдонда бажаришмоқда. Шунга қарамай, ҳали камчиликларимиз бор. Қатар тўпни яхши назорат қилди. Ўша пайтда уларга қарши прессинг қўллашда хатоларга йўл қўйдик. Кейинги йиғинларда бу камчиликларни бартараф этиб боришга ҳаракат қиламиз.

Рақибдан тўпни олиб қўйиш учун баъзида орқага қайтишга тўғри келди ва тўпни қайтариб олиш учун қулай вазиятни кутишга тўғри келди. Қачон тартибли ўйин қилсак, ҳужумкор ўйин қила оламиз. Кўп хатога йўл қўйсак, ҳимояда "ўтириб" қоламиз. Аввалги 2та ўйинга нисбатан терма жамоада катта ўсиш кузатилди, деб айта оламан.

— Сиз ўтказган биринчи ва иккинчи йиғинлар ўртасидаги ... Читать дальше »
Категория: News | Просмотров: 745 | Добавил: admin | Дата: 16.10.2018 | Комментарии (0)

Марказий банк 16 октябрь кунидан эътиборан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди.

МБ: АҚШ доллари курси 8200 дан ошди
Унга кўра, 26.96 сўмга қимматлаган АҚШ долларининг нархи 8208.04 сўмни ташкил қилди.



Евро курсида ҳам ўсиш кузатилди. 63.08 сўмга ошган евро энди 9490.14 сўм қилиб белгиланди.
Категория: News | Просмотров: 662 | Добавил: admin | Дата: 15.10.2018 | Комментарии (0)

Хоразмлик 31 ёшли фуқаро ишсиз юрган 6 нафар қишлоқдошларини Қозоғистонда қул қилиб, мажбуран ишлатгани маълум бўлди.

Бу ҳақда «UzNews.uz»га ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси хабар берди.



Хоразм вилоят ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан мажбурий меҳнат эксплуатациясини кўзлаб содир этилаётган одам савдоси билан боғлиқ жиноятларини фош этиш борасида олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, 1987 йил 9 май куни Хоразм вилоятида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, оилали, муқаддам судланмаган, Хоразм вилояти, Хива шаҳар, Бунёдкор кўчаси 21-уйда рўйхатда турувчи Рахимбеков Қахрамон Шоназарович, моддий мўмай даромад топиш каби раст ва ғараз ниятларда, ишсиз юрган 6-та фуқароларга Қозоғистон Республикасида ойига 2.000.000 млн сўмлик ойлик маош беришни ваъда қилиб, Қозоғистон Республикасига кетишдан уларнинг ҳар бирига аванс тариқасида 100 АҚШ доллари миқдорида пул бериб, 2018 йил 04 июнь куни уларни чегара постл ... Читать дальше »
Категория: News | Просмотров: 639 | Добавил: admin | Дата: 15.10.2018 | Комментарии (0)

"Ювентус" ҳужумчиси, ҳозирда "Фиорентина"да ижарада ўйнаётган Марко Пьяца дунёнинг энг яхши футболчилари билан бир қаторда туришини айтди.

"Жароҳатлар туфайли ривожланишдан қолдим, аммо ўзимга бўлган ишончни қайтаришим мумкин. Аввалги ҳаракатларимга қайта оламан. Фақат ўйнасам бўлди. Мақсадим - ўз позициямда дунёдаги энг яхшилардан бўлиш. Ҳозир энг яхшилар Неймар ва Азар, аммо жароҳатлар бўлмаганида улар билан бир сафда бўлар эдим", - дейди Пьяцца.

Пьяца ушбу ёзда "Фиорентина"га "Ювентус"дан келиб қўшилган эди. У бир йил ижарада ўйнайди ва "Фиорентина"да уни 20 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи бор
Категория: News | Просмотров: 602 | Добавил: admin | Дата: 15.10.2018 | Комментарии (0)

1 2 3 ... 6 7 »