21:14
Пьяца: "Агар жароҳатлар бўлмаса Неймар ва Азар билан бир сафда тураман"
"Ювентус" ҳужумчиси, ҳозирда "Фиорентина"да ижарада ўйнаётган Марко Пьяца дунёнинг энг яхши футболчилари билан бир қаторда туришини айтди.

"Жароҳатлар туфайли ривожланишдан қолдим, аммо ўзимга бўлган ишончни қайтаришим мумкин. Аввалги ҳаракатларимга қайта оламан. Фақат ўйнасам бўлди. Мақсадим - ўз позициямда дунёдаги энг яхшилардан бўлиш. Ҳозир энг яхшилар Неймар ва Азар, аммо жароҳатлар бўлмаганида улар билан бир сафда бўлар эдим", - дейди Пьяцца.

Пьяца ушбу ёзда "Фиорентина"га "Ювентус"дан келиб қўшилган эди. У бир йил ижарада ўйнайди ва "Фиорентина"да уни 20 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи бор
Категория: News | Просмотров: 605 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar