Айрим ОАВда Гулнора Каримованинг Ўзбекистон қамоғидан озод этилиб¸ Бирлашган Араб Амирликларига етиб келгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Айтилишича, Гулнора Каримова хусусий самолëтда 2 октябрь маҳаллий вақт билан соат 14:00да Дубайга келиб қўнган ва шундан сўнг БААдаги энг қиммат меҳмонхоналардан бирида ўрнашган.
Kun.uz ушбу маълумотга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати вакили Сурайё Раҳмонова билан боғланди.
Матбуот хизмати вакилининг маълум қилишича, Гулнора Каримова қонунда назарда тутилган тарзда Ўзбекистонда жазо ўтамоқда.
«Сизга яна бир бор расман баёнот бераман: Гулнора Каримова қонунда назарда тутилган тарзда Ўзбекистонда жазо ўтамоқда», - деди Бош прокуратура матбуот хизмати вакили Сурайё Раҳмонова Kun.uz мухбирига.
Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова 28 сентябрь куни Тошкентдан Лондонга учиб кетгани хабар қилинганди
Кейинчалик у Instagra
...
Читать дальше »