Италиялик мутахассис Антонио Конте мадриднинг “Реал” клубига жавоб қайтарди. Бу ҳақда Il Corriere dello Sport хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, 49 ёшли мураббий “қироллик клуби”ни бошқаришга рози бўлди. Агар яқин вақт ичида жамоа Хулен Лопетеги билан хайрлашса.

Эслатиб ўтамиз, Контенинг бошқарган сўнги клуби лондоннинг “Челси” клуби ҳисобланади. У ёзда жамоадан хайдалган эди. Шунингдек у “Ареццо”, “Аталанта”, “Бари”, “Сиену”, “Ювентус” ва Италия терма жамоасида ишлаган.
Категория: News | Просмотров: 799 | Добавил: admin | Дата: 18.10.2018 | Комментарии (0)

Бугун, 18 октябрь куни Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги сайтида хабар берилди.

Сирдарё вилояти ҳокими қарорига асосан, Гулистон туман ҳокими Абдумавлон Ибодуллаев ўз лавозимидан озод этилиб, Шавкат Алибекович Ғафуров Гулистон туман ҳокими лавозимига тайинланди.

Ш.Ғафуров 1965 йилда Жиззах вилоятида туғилган. 1995 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. 2012 йилдан шу кунга қадар Сирдарё вилояти «Агрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти директори лавозимида ишлаб келган.
Категория: News | Просмотров: 675 | Добавил: admin | Дата: 18.10.2018 | Комментарии (0)