18:49
Конте «Реал»га жавоб қайтарди
Италиялик мутахассис Антонио Конте мадриднинг “Реал” клубига жавоб қайтарди. Бу ҳақда Il Corriere dello Sport хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, 49 ёшли мураббий “қироллик клуби”ни бошқаришга рози бўлди. Агар яқин вақт ичида жамоа Хулен Лопетеги билан хайрлашса.

Эслатиб ўтамиз, Контенинг бошқарган сўнги клуби лондоннинг “Челси” клуби ҳисобланади. У ёзда жамоадан хайдалган эди. Шунингдек у “Ареццо”, “Аталанта”, “Бари”, “Сиену”, “Ювентус” ва Италия терма жамоасида ишлаган.
Категория: News | Просмотров: 83 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar