Ерга 60 минг километр/соат тезликда ҳаракатланаётган «SP1» астероиди яқинлашмоқда, деб хабар берди «Хайтек». НАСА 19 сентябрь куни аниқлаган бу осмон жисмининг узунлиги 70 метрдан 160 метргача етиши тахмин қилинмоқда.

«SP1»нинг Ерга максимал яқинлашиши 5,87 миллион километр — бу ойгача масофадан 15 баравар узоқ. Россия ФА Астрономия институти илмий раҳбари Борис Шустовнинг айтишича, «SP1» астероиди Ерга хавф солмайди, негаки ўртадаги масофа анча олис.
Категория: News | Просмотров: 612 | Добавил: admin | Дата: 01.10.2018 | Комментарии (0)

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрига туташ жойлашган Парвон вилоятида Афғонистон махсус кучлари ходимларини олиб кетаётган вертолёт ҳалокатга учради, дея хабар беради «Hurriyet.com.tr».

Парвон вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Воҳида Шоҳкорнинг айтишича, вертолёт Парвон вилояти Кўҳсофий туманининг Мандиқул қишлоғида ҳалокатга учраган.

Ҳалокат туфайли вертолётдаги 8 нафар ҳарбийдан неча нафари тирик қолгани, неча нафари нобуд бўлгани маълум эмас.

«Толибон» жангарилари вертолётни улар уриб туширганини айтмоқда.
Категория: News | Просмотров: 591 | Добавил: admin | Дата: 01.10.2018 | Комментарии (0)