Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ТИФ «Миллий банк» Андижон вилоят филиали мансабдор шахслари ва бошқаларнинг жинояти фош бўлди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
ТИФ «Миллий банк» Андижон вилоят филиали мансабдор шахслари ва бошқалар олдиндан жиноий тил бириктириб, мазкур банк мижозлари ҳисобланган 10 та хўжалик юритувчи субъектларнинг валюта ҳисоб-рақамларида бўлган 759 минг АҚШ долларини уларнинг хабарисиз бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб рақамларига ноқонуний ўтказиб, ўзганинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ТИФ «Миллий банк» Андижон вилоят филиали мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Manba:xabaruz
Категория:
News
|
Просмотров:
797
|
Добавил:
admin
|
Дата:
17.10.2018
|
|