Бугун, 2 октябрь куни Франциянинг спорт анжомлари ва кийимлари ишлаб чиқарувчи машҳур «Decathlon» компаниясининг Марказий Осиё бўйича директори Жером Антонио да Сильва билан учрашув ташкил қилинди, деб хабар берди Миллий олимпия қўмитаси. Учрашувда Миллий олимпия қўмитаси номидан бош котиб Жасур Матчанов иштирок этди.
«Спортчи бўлганимда мен ҳам айнан «Decathlon» спорт анжомларидан фойдаланардим. Компаниянгиз ўз сифатли маҳсулотлари билан жаҳон бўйлаб ном қозонган. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Бунинг учун албатта яхши шароитлар ва сифатли спорт анжомлари бизда бўлиши керак», – деди МОҚ Бош котиби.
Франциялик меҳмон бунга жавобан компания миссияси Ўзбекистон кўзлаган мақсадга мос келиши ҳақида гапирди.
«Ўзаро мақсадларимиз бир-бирига мос тушмоқда. Бу ажойиб. Мақсадимиз спорт билан шуғулланиш учун барчага шароит яратиб беришди
...
Читать дальше »