20:23
АҚШда бошқа президент йўқ ва бори билан ишлаймиз – Путин
Россия президенти Владимир Путин “АҚШда бошқа президент йўқлиги” сабабли америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан кейин ҳам ишлашда давом этишга тайёрлигини билдирган.

“АҚШда бошқа президент йўқ, бошқа АҚШ ҳам йўқ. Биз бори билан ишлаймиз”, деб айтган Путин “Россия энергетика ҳафталиги” форуми ялпи йиғилишида.

Путин АҚШнинг дунёдаги энг йирик давлат экани ва кўп жиҳатлардан етакчилигини тан олиб, Россия санкцияларга қарши тегишлича жавоб беришни давом эттиришини айтган.

“Биз жавоб бермоқдамиз, буни авваламбор ўзимизга зиён етказиб қўймаслик учун жуда босиқлик билан амалга оширмоқдамиз. Биз кейин ҳам шундай қиламиз”, деб қўшимча қилган Путин.

Россия президентининг таъкидлашича, Россияда анчадан бери санкциялар уларни жорий қилувчиларга зиён етказиши ҳақида қарорга келинган.
Категория: News | Просмотров: 118 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar