21:17 6 НАФАР ҚИШЛОҚДОШИНИ ҚУЛ ҚИЛИБ ИШЛАТГАН ФУҚАРО ФОШ ЭТИЛДИ | |
Хоразмлик 31 ёшли фуқаро ишсиз юрган 6 нафар қишлоқдошларини Қозоғистонда қул қилиб, мажбуран ишлатгани маълум бўлди. Бу ҳақда «UzNews.uz»га ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси хабар берди. Хоразм вилоят ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан мажбурий меҳнат эксплуатациясини кўзлаб содир этилаётган одам савдоси билан боғлиқ жиноятларини фош этиш борасида олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, 1987 йил 9 май куни Хоразм вилоятида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, оилали, муқаддам судланмаган, Хоразм вилояти, Хива шаҳар, Бунёдкор кўчаси 21-уйда рўйхатда турувчи Рахимбеков Қахрамон Шоназарович, моддий мўмай даромад топиш каби раст ва ғараз ниятларда, ишсиз юрган 6-та фуқароларга Қозоғистон Республикасида ойига 2.000.000 млн сўмлик ойлик маош беришни ваъда қилиб, Қозоғистон Республикасига кетишдан уларнинг ҳар бирига аванс тариқасида 100 АҚШ доллари миқдорида пул бериб, 2018 йил 04 июнь куни уларни чегара постлари орқали Қозоғистон Республикаси, Алма – ата шаҳрига олиб келиб, фуқаролик паспортларини вақтинчалик рўйхатга қўйиш баҳонасида йиғиштириб олиб, оғир шароитларда мажбуран ишлатиб, ишлаган иш ҳақларини бермасдан, уларнинг меҳнатидан муттасил равишда фойдаланиб, одам савдоси жиноятини содир қилиб келган. Ушбу ҳолат бўйича 2018 йил 14 октябрь куни, Қ.Рахимбековга нисбатан Ўз.Р ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “б, е, з” бандлари билан жиноят иши кўзғатилган. Хозирги кунда, гумондор К.Рахимбаев Қозоғистон Республикасида юрганлиги сабабли, унга нисбатан қидирув эълон қилиб, қўлга олиш чоралари кўрилмоқда | |
|
Всего комментариев: 0 | |