21:10 Bugatti’нинг иккинчи модели йўлтанламас бўлиши мумкинлиги маълум қилинди | |
Bugatti моделлар қаторида Chiron’дан анча фарқ қиладиган иккинчи модели пайдо бўлиши мумкин. Марка раҳбари Стефан Винкельманннинг фикрича, компания ҳозирда бунга тайёрланмоқда. Иккинчи модел седан эмас, йўлтанламас бўлишининг эҳтимоли катта. Винкельманнинг маълум қилишича, янги моделни яратиш учун қўшимча сармоялар талаб этилади. Ҳозирда энг мураккаби бу маблағ топишдир, чунки Bugatti’га эгалик қилувчи Volkswagen гуруҳи ҳозирда электромобиллар ва ҳайдовчисиз технологияларни ишлаб чиқаришга кўпроқ сармоя ажратмоқда. Шунингдек, Chiron оиласи ҳам кенгайиши мумкин. Sport версиясидан ташқари, енгиллаштирилган Superleggera, трекларга мўлжалланган Super Sport ва усти очиқ Aperta версиялари пайдо бўлади Винкельманн кўплаб мижозлар 1927 йилдаги Royale’га ўхшаш катта седанни кўришни исташаётгани, бироқ йўлтанламас ишлаб чиқариш молиявий нуқтаи назардан мантиқан тўғрироқ эканлигини тан олган. Прикрепления: Картинка 1 | |
|
Всего комментариев: 0 | |