18:26
Афғонистондаги теракт қурбонлари сони ошмоқда
Афғонистон шарқидаги намойиш вақтида террорчи худкуш томонидан содир этилган теракт қурбонлари сони 32 нафарни ташкил қилмоқда, шунингдек жароҳатланганлар сони 128 кишига етган. Бу ҳақда Пажвак агентлиги хабар тарқатди.

Охирги хабарларда теракт қурбонлари сони 25 нафар экани ва 108 киши жароҳатлангани айтилганди.

11 сентябрь куни Афғонистон шарқидаги Нангархар вилояти ҳудудида худкуш террорчи намойишга тўпланган одамлар олдида портловчи қурилмани ҳаракатга келтирди. Намойишчилар маҳаллий полиция бошлиғи истеъфосини талаб қилиш учун йиғилганди.

1TV телеканали маълумотига кўра, айни вақтда ҳеч бир гуруҳ ушбу теракт учун жавобгарликни зиммасига олмади.
Категория: News | Просмотров: 609 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar