21:01
Visol (Hamma Oqisin)
илавий бахтни белгиловчи
аломатлардан бири – ҳар икки
жинс томонидан муайян
гигиена қоидалари ва
шаҳвоний эстетикага хос
равишда қовушишдир. Жинсий
яқинлик мутлақо ёлғизликда
амалга оширилмоғи даркор. Бу
лаҳзаларда имкони борича
гўзаллик ва жўшқинлик, ширин
туйғулар, орзу-хаёллар, ваъдаю
вафо, хуш кайфият,
меҳрибонлик ҳукм сурмоғи
керак. Жуфтлар қовушадиган
хона озода ва шинам бўлса,
айни муддао. Тунги соатлар
жинсий яқинлик учун жуда ҳам
хосдир. Ана шунда эркак ва
аёлнинг танасида юз
берадиган хатти-ҳаракатлар,
етук жинсий қониқиш ҳосил
қилиш учун хуш ёқиб, енгил
кечади.
Шуни айтиш керакки, тик
турган ҳолда ёки ўтирган ҳолда
жинсий алоқа қилиш
ярамайди. Чунки бу нотабиий
ҳолатда мушакларда ортиқча
зўриқиш вужудга келадики,
оқибатда жинсий аъзоларда
жароҳат ёхуд бирор касаллик
юз бериши мумкин.
Тўйиб овқатланган заҳоти
жинсий алоқага киришиш
зарарли. Чунки бу ҳолатда
ичаклар фаолиятига путур
етади ва асаб тизимининг
ороми бузилади. Айни вақтда,
оч қоринга жинсий алоқа
қилиш ҳам хавфли.
Зўриқтирувчи ақлий ёки
жисмоний меҳнатдан кейин
эса яхшилаб ҳордиқ чиқариб,
тетиклангандан кейингина
алоқага киришиш мақсадга
мувофиқ.
Эр ёки аёл бирор оғир
хасталикка чалинган вақтда
одам ўзини тия билиши керак.
Бундай яқинлик ҳеч қачон
ҳузур-ҳаловат бағишламайди
ва бемор учун зарарли
ҳисобланади.
Ҳомиладорликнинг илк уч
ойида жинсий алоқани
камайтириш тавсия этилади.
Фарзанд туғилгач, агар аёл
ўзини соғ-саломат ҳис этса,
жинсий аъзолар соҳаларида
нуқсонлар кузатилмаса,
тахминан, бир ярим ойлар
ўтгач, қовушиш мумкин.
Жинсий алоқа тунда амалга
оширилишининг фойдали
жиҳати шундаки, эр-хотин
қовушишдан сўнг ором олиш
имкониятига эга бўладилар.
Ҳар гал алоқадан сўнг эркак ва
аёл жинсий аъзоларини илиқ
сувда тозалаб ювиши, сўнгра
ором олиб ухлаши керак,
кетма-кет жинсий алоқага
берилиб кетмаслик зарур. Энг
яхшиси, бир маротаба алоқа
билан қаноатланган маъқул. Ёш
йигитларнинг кучга тўлган
кезларидаги кетма-кет жинсий
алоқаларининг эса унчалик
зарари йўқ, бу табиий ҳол.
Бироқ шуни унитмаслик
керакки, бир марталик
қовушиш пайтида ажралиб
чиққан шаҳват суюқлиги қайта
тикланиши учун камида 36
соат вақт талаб этилади.
Жинсий алоқани амалга
оширишда барча учун баробар
қоидалар мавжуд эмас, ҳар бир
одам жинсий қобилиятини ва
имкониятини ўзи белгилайди.
Шундай кишилар ҳам борки,
бир ой давомида бор-йўғи 2-3
марта жинсий алоқа билан
қаноатланадилар. Аксинча,
шундай кишилар ҳам
учрайдики, жинсий қўзғолиши
ниҳоятда кучли бўлганидан бир
неча йилга қадар ҳар куни,
ҳатто кунига икки марта жинсий алоқа қила оладилар.
Албатта, бу уларнинг энг
норғул, кучга тўлган, бардам-бақувват даврларига тўғри
келади. Лекин жинсий алоқа
оралиғини узоқлаштириб
юбориш ярамайди, бу жинсий
қобилиятни сусайтириб
юборади. Шунинг учун ҳам
мунтазам ва бир меъёрда
амалга ошириладиган жинсий
алоқа соғлом турмуш тарзидан
далолат беради. Чунончи, 30
ёшдаги соғлом кишилар учун
ҳафтада уч марта жинсий
яқинликни ўртача шартли
меъёр сифатида қабул қилиш
мумкин. Кейинчалик эса ёш
ўтиши билан ҳафтада икки
марта, 50 ёшларда 5-10 кунда
бир марта жинсий алоқа
қилиш кифоя ҳисобланади.
Айниқса, ёш келин-куёвлар
ҳадеб шаҳвоний эҳтиёжларини
қондираверишдан ўзларини
тийганлари маъқул. Бунақанги
пайтда озгина тийилиш ҳар гал
жинсий яқинликнинг янада
жўшқин, янада самаралироқ
кечишига имконият яратиб
беради.
Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки,
никоҳ кечасида ҳаё пардаси
олингандан кейин келин-куёв
уч, ҳатто беш кунга қадар
жинсий алоқадан ўзларини
тийиб юришга тўғри келади.
Чунки келинчакнинг жинсий
аъзо соҳасидаги жароҳат
излари битиб улгуриши керак.
Шунингдек, тунги уйқу олдидан
кўп чой, суюқлик ичишдан ҳам
тортилиш керак. Чунки
қовуқнинг суюқлик билан
тўлиб кетиши эрталабга яқин
ортиқча эрекцияга сабаб
бўлади. Овқатланиш меъёрига
ҳам эътибор бериш зарур.
Тўйиб овқатланганда, тўғри
ичак тўлиб қолиб, эрекцияни
келтириб чиқаради.
Категория: News | Просмотров: 606 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar