19:23
Visa ва Mastercard чакана сотувчиларга 6,2 млрд доллар тўлайдиган бўлди
Visa, Mastercard ва Американинг қатор банклари тўловлардаги юқори комиссиялар туфайли бошланган суд жараёнига якун ясашди. Улар чакана сотувчиларга 6,2 миллиард доллар тўлашга рози бўлди, деб хабар берди Reuters.

2005 йилда кўриб чиқилиши бошланган даъвога кўра, Visa ва Mastercard чакана сотувчилар ҳар бир транзакцияда операция учун тўлайдиган комиссияни ошириб АҚШдаги федерал антимонополия қонунини бузганликда айбланганди.

Келишувга кўра, Visa, Mastercard ҳамда JP Morgan Chase, Bank of America ва Citigroup банклари 2012 йилда чакана сотувчиларга тўлашга рози бўлган 5,3 миллиард долларга қўшимча равишда яна 900 миллион доллар тўлайди. Mastercard 108 миллион, Visa эса анчагина кўпроқ пул тўлайди.

Visa’нинг умумий суммадаги улуши 4,1 миллиард долларга яқин, деб хабар беради РБК.

Visa ва Mastercard аввалроқ иш бўйича 7,25 миллиард доллар миқдоридаги келишувга эришган, аммо 2016 йилда ҳужжат АҚШ олий суди томонидан рад қилинганди.
Категория: News | Просмотров: 600 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar