20:57
Шаҳрам Ғиёсов "Уэмбли"да рақибини рингга қулатиб навбатдаги ғалабасига эришди
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов Лондондаги "Уэмбли" стадионида ўзининг навбатдаги жангини ўтказиб, никарагуалик Хулио Лагуна устидан ғалабага эришди.

Саккиз раундга мўлжалланган жангнинг тўртинчи раундида кетма-кет зарбалар берган Шаҳрам рақибини рингга қулатганидан сўнг ҳакам жангни тўхтатди.

Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингдаги бешинчи жангида бешинчи ғалабсига эришди.

Аввалроқ Шаҳрам бу сафарги рақиби энг кучлиси эканини қайд этиб ўтганди.
Категория: News | Просмотров: 423 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar