18:50 Қозоғистонлик Истанбул аэропортида ўз жонига қасд қилди | |
Қозоғистон фуқароси Истанбулнинг Отатурк номидаги аэропортида ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Gokyuzu Haberci нашри маълум қилган. Эркак терминалнинг 2-қаватидан 1-қаватига ўзини отиб, 25 метр баландликдан тушган. У шифохонага етказилган, бироқ олинган жароҳатлардан жон берган. Таъкидланишича, у маст ҳолатда бўлган. Воқеа маҳаллий вақт билан 19.00да юз берган. Таъкидланишича, бир одам эркакни қароридан қайтаришга уринган, бироқ у бунга қулоқ солмай, 25 метр баландликдан пастга ўзини отган. Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигида ҳалок бўлган эркак Қозоғистон фуқароси бўлгани тасдиқланган. У Туркияга келганига бор-йўғи бир кун бўлган ва шу вақт ичида аэропортни тарк этмаган. Маълумотларга кўра, эркак 1981 йилда туғилган бўлиб, Туркияга 26 сентябрда келган. | |
|
Всего комментариев: 0 | |