10:02
Аёл ётоқда эрининг кўнглини олишда йўл қўядиган хатолар
Эрни тунда хурсанд қилиш бу аёлнинг вазифаси. Жинсий алоқа сифатли ва ёқимли бўлиши учун аёл ҳам, эркак ҳам бирдек изланиш ва ҳаракатда бўлиши лозим. Барча маъсулият эркакда деб ўйламанг, азиз аёллар…

Аёллар тунда қиладиган хатоларнинг аксарияти билан таништириб ўтамиз:

1. «Мен қимирламай’ ётсам ҳам бўлади. Эрим ҳаммасини ўзи бажаради» деган фикрда бўлсангиз, адашасиз. Эркак жинсий алоқа жараёнида аёлини ҳиссиётларини кўришни, сезишни истайди. Эркак «қимирламай» ётган аёли ўзига, қилаётган ҳаракатларига ва жинсий алоқага нисбатан бефарқ экан деб ўйлайди. Тинч ётиб алоқани тугашини кутмай, ўз туйғуларингизни, хоҳиш ва эҳтиёжларингизни намоён этинг. Аёлини эркалаётган эркак унга ёқимли эканини сезиши лозим.

2. Суҳбатлашиш учун бошқа вақт топинг. Эрингиз сизни алоқага ундаб эркалашни бошлаганда суҳбатлашиш ниятингизни узоқроққа суриб қўйинг. Фарзандингиз бугун мактабда «5» баҳо олгани ҳақида алоқадан кейин ҳам суҳбатлашса бўлади. Эркалаш ва жинсий алоқа давомида эса бутун хаёлингз ва фикрингиз айнан эрингизда ва унинг ҳаракатларида бўлсин. Бундан ўзингиз ютасиз.

3. Бирга бўлишдан олдин пардоз қилманг. Аёлнинг гўзаллиги унинг табиийлигидадир. Помада, пудра, туш кабилар сизга тўшакда гўзаллик қўшиб бермайди. Уларни ресторанга боришга ишлатиш учун олиб қўйинг. Тўшакда эса эрингизга тоза, хушбой ва табиий бўлиб олсангиз ёқимлироқ бўлади.

4. Эрингизни билинг. Унга нима ёқади-ю, нима ёқмаслигини ўрганинг. Сизнинг ҳаракатларингиз унга ёқимли ва керакли бўлсин. Изланинг, алоқангиз давомида сиз қиладиган эркалаш ҳар сафар бир хил бўлмасин. Бир хиллик зериктиради.

5. Эрингиз билан алоқангизни унга таъна қилманг, бир нарсани ундириб олиш учун алоқага киришаман деб бозорга солманг. Жинсий алоқа бу неъмат, ундан манфаат кўзламанг.

6. Уятчанлик. Албатта ибо, шарм-ҳаё бу ўзбек аёлларига хос гўзаллик. Лекин бир неча йилдан бери бирга яшаб келаётган эр-хотин орасида ортиқча уятчанлик эркакка ёқмайди. Йиллар ўтиб эркак учун аёли очиқ ва лаззатланишга тайёр бўлганини истайди.

7. Ички кийимингизга доим аҳамият беринг. Эркаклар кўзи билан суядилар. Эски, қаралмаган, кўримсиз ички кийим ҳеч қайси эркакка ёқмайди. Доим тоза, чиройли, ёқимтой ички кийимлар кийиб юришни ўрганинг.

8. Сиз ҳам ташаббускор бўлинг. Ҳар доим ҳам эрингиз сизни алоқага ундайвериши, алоқа давомида ҳаракатларини ўзгартириши, янгиларини тадбиқ қилиши унга зерикарли бўлиб қолади. Сиздан ҳам ташаббус чиқсин. «Бугун мана шундай бўлсин» ёки «мен шундай қилиб кўрай» каби таклифларингиз эркакни сизга нисбатан муносабатини янада қиздиради.

9. Сизнинг алоқадан лаззатланишингизга фақат эрингиз маъсулиятли деб ўйласангиз адашасиз. Аёлни қондириш эркакни вазифаси, лекин аёл ҳам бунинг учун анча ҳаракат қилиши керак. Бунинг учун сиз ўз баданингизни, ўз хоҳиш ва эҳтиёжларингизни аниқ билишингиз ва эрингизга етказа олишингиз лозим.

{xtypo_quote}Нозланиш билан уялишнинг фарқи катта…{xtypo_quote}

10. Эрингиз қилаётган айрим таклифларидан бош тортманг. Эрингиз бирга бўлаётганингизда сиздан бир нима талаб қилса, рад этишга шошилманг, ахир бундан сиз ҳам манфаатдорсиз. Икки севувчи қалб орасидаги жинсий алоқанинг асосий мақсади бир бирига лаззат ато этиш. Эрингизни хурсанд қилиш имконияти бор экан, йўқ деманг.

Эр-хотин бутун ҳаёт давомида бирга бўлишни ният қиладилар. Улар орасидаги жинсий алоқа эса ана шу ҳаётнинг ажралмас қисмидир. Уни биргаликда яхшилаш, сифатини ошириш, унга нисбатан фақат ижобий муносабатда бўлиш, алоқадан ҳар томонлама бахраманд бўлиш ва лаззатланиш бу сизнинг ва суюкли ёрингизнинг вазифаси. Бунинг натижаси эса аҳил муносабатлар…

Ахир сезмаганмисиз, ажойиб ўтказилган «тун»дан кейин яхши кайфиятли, табассумга бой тонг келишини…

Мақола ёққан бўлса, дўстларингиз билан бўлишинг!
Категория: News | Просмотров: 1164 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar