18:33 Хитойлик эркак бошига 5 сантиметрли мих кириб қолганини сезмай юрган | |
Хитойнинг Хубэй вилоятидаги цемент заводида ишловчи 43 ёшли эркак бошида мих топилди. Эркакни бир ҳафта бош оғриғи қийнаб келган. Эркак шифокорга мурожаат қилганда, унга компьютер томографияси тайинланган. Натижалар кўпни кўрган шифокорларни ҳам, беморнинг ўзини ҳам ҳайратлантирган: эркакнинг бошида 48 миллиметрли мих борлиги аниқланган. Эътиборлиси, эркакнинг қолган ҳаётий кўрсаткичлари, мисол учун, қон босими меъёрда бўлган. Эркак мих бошига қандай кириб қолгани сабабини била олмаган. “Мих бошимга қандай кириб қолганидан мутлақ бехабарман. Мен заводда видеокузатув камераларига қарайман ва ишим михлар билан ҳеч қанақасига боғланмаган”, деб ҳайрон бўлмоқда эркак. Таъкидланишича, эркакнинг бошидаги мих жарроҳлик йўли билан олиб ташланади. | |
|
Всего комментариев: 0 | |