21:09
Капелло «Реал»га топ-ҳужумчи топди
Мадриднинг "Реал" клуби собиқ бош мураббийи Фабио Капелло "қаймоқранглилар"га кучли ҳужумчи сотиб олишни маслаҳат берди.

"Мен "Интер" ҳужумчиси Мауро Икардининг мухлисиман. "Реал"нинг ўрнида бўлганимда тезда у билан шартнома имзолаган бўлардим. Жарима майдончасидаги ўйини орқали Икарди сўнгги йиллардаги Роналдуга ўхшайди.

У рақиб дарвозасини яхши ҳис қилади, жарима майдончаси ичида қандай ҳаракат қилиш кераклигини яхши билади. Унга 3 марта узатма берилса, барчасини голга айлантиради", – деди Капелло.

Маълумот ўрнида. Мауро Икарди 2013 йилдан бери "Интер" сафида ўйнаб келади ва ҳозирда у "нерадзурри" сардори ҳисобланади. 2018/19 йилги мавсумда у барча мусобақалар доирасида 8та ўйинда майдонга тушиб, уларда 5та гол уришга муваффақ бўлди.
Категория: News | Просмотров: 626 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar