20:50
Apple сайтида расмий тақдимот олдидан янги iPhone’лар ҳақида маълумот пайдо бўлди
Apple янги қурилмаларини тақдим қилишига бир неча соат қолганда ушбу қурилмаларнинг баъзи кўрсаткичларини ошкор қилиб, ўз сайти саҳифаларини янгилади. Бу ҳақда дастлаб AllThings.How, сўнгра The Verge маълум қилган.

Янгиланган саҳифага кўра, Apple янги iPhone’нинг XS, XS Max ва XR деб номланган версияларини тақдим қилади. XS-версияда 5,8 дюймли, XS Max ва XR-версияларда эса 6,5 дюймли экран бўлади. Улар 64, 256 ва 512 Гб ҳажмга эга ички хотиралар билан сотувга чиқади. XS-версиялар қора, кумушранг ва тилларангларда тақдим қилинади. XR-версия эса 6 та: қора, оқ, қизил, сариқ, кўк ва коралл рангларда чиқарилади.

12 сентябрда Тошкент вақти билан соат 22.00да Apple тақдимоти бўлиб ўтади. Bloomberg маълумотларига кўра, Apple компанияси iPhone X’нинг тезроқ ишловчи процессорли ва яхшиланган камерали янги версиясини тақдим қилади.
Категория: News | Просмотров: 594 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar