Хитойнинг Хубэй вилоятидаги цемент заводида ишловчи 43 ёшли эркак бошида мих топилди. Эркакни бир ҳафта бош оғриғи қийнаб келган. Эркак шифокорга мурожаат қилганда, унга компьютер томографияси тайинланган.

Натижалар кўпни кўрган шифокорларни ҳам, беморнинг ўзини ҳам ҳайратлантирган: эркакнинг бошида 48 миллиметрли мих борлиги аниқланган. Эътиборлиси, эркакнинг қолган ҳаётий кўрсаткичлари, мисол учун, қон босими меъёрда бўлган.

Эркак мих бошига қандай кириб қолгани сабабини била олмаган.

“Мих бошимга қандай кириб қолганидан мутлақ бехабарман. Мен заводда видеокузатув камераларига қарайман ва ишим михлар билан ҳеч қанақасига боғланмаган”, деб ҳайрон бўлмоқда эркак.

Таъкидланишича, эркакнинг бошидаги мих жарроҳлик йўли билан олиб ташланади.
Категория: News | Просмотров: 415 | Добавил: admin | Дата: 09.10.2018 | Комментарии (0)

Жанубий Корея собиқ президенти Ли Мён Бак порахўрлик учун 15 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

2008 йилдан 2013 йилгача президентлик лавозимини эгаллаган Жанубий Корея собиқ раҳбарини турли компаниялар, жумладан, Samsung’дан пора сифатида 10 миллион доллар миқдорида пул олишда айблашмоқда. Ли Мён Бакнинг ўзи қўйилган айбларни инкор этяпти.

Ли Мён Бак қамоққа тушиб қолган Жанубий Кореянинг тўртинчи президенти бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея собиқ президенти Пак Кин Хенинг қамоқ муддати 25 йилгача оширилганди.
Категория: News | Просмотров: 441 | Добавил: admin | Дата: 05.10.2018 | Комментарии (0)

Айрим ОАВда Гулнора Каримованинг Ўзбекистон қамоғидан озод этилиб¸ Бирлашган Араб Амирликларига етиб келгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Айтилишича, Гулнора Каримова хусусий самолëтда 2 октябрь маҳаллий вақт билан соат 14:00да Дубайга келиб қўнган ва шундан сўнг БААдаги энг қиммат меҳмонхоналардан бирида ўрнашган.

Kun.uz ушбу маълумотга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати вакили Сурайё Раҳмонова билан боғланди.

Матбуот хизмати вакилининг маълум қилишича, Гулнора Каримова қонунда назарда тутилган тарзда Ўзбекистонда жазо ўтамоқда.

«Сизга яна бир бор расман баёнот бераман: Гулнора Каримова қонунда назарда тутилган тарзда Ўзбекистонда жазо ўтамоқда», - деди Бош прокуратура матбуот хизмати вакили Сурайё Раҳмонова Kun.uz мухбирига.
Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова 28 сентябрь куни Тошкентдан Лондонга учиб кетгани хабар қилинганди

Кейинчалик у Instagra ... Читать дальше »
Категория: News | Просмотров: 456 | Добавил: admin | Дата: 03.10.2018 | Комментарии (0)

Россия президенти Владимир Путин “АҚШда бошқа президент йўқлиги” сабабли америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан кейин ҳам ишлашда давом этишга тайёрлигини билдирган.

“АҚШда бошқа президент йўқ, бошқа АҚШ ҳам йўқ. Биз бори билан ишлаймиз”, деб айтган Путин “Россия энергетика ҳафталиги” форуми ялпи йиғилишида.

Путин АҚШнинг дунёдаги энг йирик давлат экани ва кўп жиҳатлардан етакчилигини тан олиб, Россия санкцияларга қарши тегишлича жавоб беришни давом эттиришини айтган.

“Биз жавоб бермоқдамиз, буни авваламбор ўзимизга зиён етказиб қўймаслик учун жуда босиқлик билан амалга оширмоқдамиз. Биз кейин ҳам шундай қиламиз”, деб қўшимча қилган Путин.

Россия президентининг таъкидлашича, Россияда анчадан бери санкциялар уларни жорий қилувчиларга зиён етказиши ҳақида қарорга келинган.
Категория: News | Просмотров: 471 | Добавил: admin | Дата: 03.10.2018 | Комментарии (0)

Бугун, 2 октябрь куни Франциянинг спорт анжомлари ва кийимлари ишлаб чиқарувчи машҳур «Decathlon» компаниясининг Марказий Осиё бўйича директори Жером Антонио да Сильва билан учрашув ташкил қилинди, деб хабар берди Миллий олимпия қўмитаси. Учрашувда Миллий олимпия қўмитаси номидан бош котиб Жасур Матчанов иштирок этди.

«Спортчи бўлганимда мен ҳам айнан «Decathlon» спорт анжомларидан фойдаланардим. Компаниянгиз ўз сифатли маҳсулотлари билан жаҳон бўйлаб ном қозонган. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Бунинг учун албатта яхши шароитлар ва сифатли спорт анжомлари бизда бўлиши керак», – деди МОҚ Бош котиби.

Франциялик меҳмон бунга жавобан компания миссияси Ўзбекистон кўзлаган мақсадга мос келиши ҳақида гапирди.

«Ўзаро мақсадларимиз бир-бирига мос тушмоқда. Бу ажойиб. Мақсадимиз спорт билан шуғулланиш учун барчага шароит яратиб беришди ... Читать дальше »
Категория: News | Просмотров: 436 | Добавил: admin | Дата: 02.10.2018 | Комментарии (0)

Ерга 60 минг километр/соат тезликда ҳаракатланаётган «SP1» астероиди яқинлашмоқда, деб хабар берди «Хайтек». НАСА 19 сентябрь куни аниқлаган бу осмон жисмининг узунлиги 70 метрдан 160 метргача етиши тахмин қилинмоқда.

«SP1»нинг Ерга максимал яқинлашиши 5,87 миллион километр — бу ойгача масофадан 15 баравар узоқ. Россия ФА Астрономия институти илмий раҳбари Борис Шустовнинг айтишича, «SP1» астероиди Ерга хавф солмайди, негаки ўртадаги масофа анча олис.
Категория: News | Просмотров: 471 | Добавил: admin | Дата: 01.10.2018 | Комментарии (0)

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрига туташ жойлашган Парвон вилоятида Афғонистон махсус кучлари ходимларини олиб кетаётган вертолёт ҳалокатга учради, дея хабар беради «Hurriyet.com.tr».

Парвон вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Воҳида Шоҳкорнинг айтишича, вертолёт Парвон вилояти Кўҳсофий туманининг Мандиқул қишлоғида ҳалокатга учраган.

Ҳалокат туфайли вертолётдаги 8 нафар ҳарбийдан неча нафари тирик қолгани, неча нафари нобуд бўлгани маълум эмас.

«Толибон» жангарилари вертолётни улар уриб туширганини айтмоқда.
Категория: News | Просмотров: 447 | Добавил: admin | Дата: 01.10.2018 | Комментарии (0)

Қозоғистон фуқароси Истанбулнинг Отатурк номидаги аэропортида ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Gokyuzu Haberci нашри маълум қилган.

Эркак терминалнинг 2-қаватидан 1-қаватига ўзини отиб, 25 метр баландликдан тушган. У шифохонага етказилган, бироқ олинган жароҳатлардан жон берган. Таъкидланишича, у маст ҳолатда бўлган. Воқеа маҳаллий вақт билан 19.00да юз берган.

Таъкидланишича, бир одам эркакни қароридан қайтаришга уринган, бироқ у бунга қулоқ солмай, 25 метр баландликдан пастга ўзини отган.

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигида ҳалок бўлган эркак Қозоғистон фуқароси бўлгани тасдиқланган. У Туркияга келганига бор-йўғи бир кун бўлган ва шу вақт ичида аэропортни тарк этмаган.

Маълумотларга кўра, эркак 1981 йилда туғилган бўлиб, Туркияга 26 сентябрда келган.
Категория: News | Просмотров: 506 | Добавил: admin | Дата: 28.09.2018 | Комментарии (0)

При прорыве трубы с горячей водой в центре Петербурга погибли два человека
В результате ЧП под землю провалились два автомобиля, кипяток начал уходить в кафе, расположенное в подвальном помещении одного из домов на Измайловском проспекте, сообщил источник

Провал грунта после прорыва трубы с горячей водой на Измайловском проспекте Валентин Егоршин/ТАСС
Провал грунта после прорыва трубы с горячей водой на Измайловском проспекте Два человека погибли при прорыве трубы с горячей водой на Измайловском проспекте Санкт-Петербурга. Здесь под асфальт провалились два автомобиля, кипяток начал затекать в подвальное кафе рядом с местом ЧП. Об этом ТАСС в пятницу сообщил источник в экстренных службах.

"Прорвало трубу на Измайловском <…> Два автомобиля провалились под землю, кипяток начал уходить в кафе, которое находится в подвальном помещении дома №20. По предварительным данным, погибли два посетителя кафе",- сказал собеседник агентства.

Инцидент ... Читать дальше »
Категория: News | Просмотров: 494 | Добавил: admin | Дата: 28.09.2018 | Комментарии (0)

ТАСС, 28 сентября. Глава МИД Ирана Мохаммад Джавад Зариф заявил, что Израиль тайно разрабатывает ядерное оружие. Соответствующее сообщение он разместил в четверг на своей странице в Twitter, отреагировав таким образом на аналогичное обвинение израильского премьер-министра Биньямина Нетаньяху в адрес Тегерана

ГЕНАССАМБЛЕЯ ООН - 2018
28 СЕН, 06:33
Глава МИД Ирана обвинил Израиль в разработке ядерного оружия
Мохаммад Джавад Зариф считает, что Израилю нужно сознаться и раскрыть свою незаконную программу разработки ядерного оружия международным инспекторам

Министр иностранных дел Ирана Мохаммад Джавад Зариф Станислав Красильников/ТАСС
Министр иностранных дел Ирана Мохаммад Джавад Зариф
© Станислав Красильников/ТАСС
ТАСС, 28 сентября. Глава МИД Ирана Мохаммад Джавад Зариф заявил, что Израиль тайно разрабатывает ядерное оружие. Соответствующее сообщение он разместил в четверг на своей странице в Twitter, отреагировав таким об ... Читать дальше »
Категория: News | Просмотров: 468 | Добавил: admin | Дата: 28.09.2018 | Комментарии (0)

« 1 2 3 4 5 6 7 »