Topolmay so'z ta'riflarim sayqalga, O'xshataman azim daryo baykalga, Bosh egaman qarshimdagi haykalga. So'rayman ulardan pinhona izoh. Bog' aro kezarman qalbimda hislar, Qo'riqchidek archalar safga tizilar, Yuragim tanamga duk duk urilar, So'rayman ulardan pinhona izoh. Go'yoki shoirlar bahsdadirlar, Nazm kechasidek nafisdadirlar, Qo'llarida kitob dardidadirlar, So'raymam pinhona ulardan izoh. Ko'rki dunyo tarix azal ustozlar, Qalam siyoh satri bashar ustozlar, Yetti dunyo mangu yashar ustozlar, So'radim sizlardan pinhona izoh. Pinhona izohim shuki ustozim, Ijodimga omad bering ustozim, Sizlardan o'rnak olay ustozim, So'radim sizlardan birgina siyoh
Категория: Sherlar Va Hikoyalar | Просмотров: 632 | Добавил: admin | Дата: 16.10.2018 | Комментарии (0)

U tushimga kirar har sahar, Tortqilarmish sochlarin sabo. Hidlarmish menga gulsafsar, Ko‘ksimga bosh qo‘yib dilrabo. Bir qizmishki, suluv va durkun, Kuylarmishman qo‘lidan tutib… Men vasliga etgayman bir kun, Yo ishqida ketgayman o‘tib.
Категория: Sherlar Va Hikoyalar | Просмотров: 639 | Добавил: admin | Дата: 16.10.2018 | Комментарии (0)

Марказий банк 16 октябрь кунидан эътиборан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди.

МБ: АҚШ доллари курси 8200 дан ошди
Унга кўра, 26.96 сўмга қимматлаган АҚШ долларининг нархи 8208.04 сўмни ташкил қилди.



Евро курсида ҳам ўсиш кузатилди. 63.08 сўмга ошган евро энди 9490.14 сўм қилиб белгиланди.
Категория: News | Просмотров: 599 | Добавил: admin | Дата: 15.10.2018 | Комментарии (0)

Хоразмлик 31 ёшли фуқаро ишсиз юрган 6 нафар қишлоқдошларини Қозоғистонда қул қилиб, мажбуран ишлатгани маълум бўлди.

Бу ҳақда «UzNews.uz»га ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси хабар берди.



Хоразм вилоят ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан мажбурий меҳнат эксплуатациясини кўзлаб содир этилаётган одам савдоси билан боғлиқ жиноятларини фош этиш борасида олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, 1987 йил 9 май куни Хоразм вилоятида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, оилали, муқаддам судланмаган, Хоразм вилояти, Хива шаҳар, Бунёдкор кўчаси 21-уйда рўйхатда турувчи Рахимбеков Қахрамон Шоназарович, моддий мўмай даромад топиш каби раст ва ғараз ниятларда, ишсиз юрган 6-та фуқароларга Қозоғистон Республикасида ойига 2.000.000 млн сўмлик ойлик маош беришни ваъда қилиб, Қозоғистон Республикасига кетишдан уларнинг ҳар бирига аванс тариқасида 100 АҚШ доллари миқдорида пул бериб, 2018 йил 04 июнь куни уларни чегара постл ... Читать дальше »
Категория: News | Просмотров: 571 | Добавил: admin | Дата: 15.10.2018 | Комментарии (0)

"Ювентус" ҳужумчиси, ҳозирда "Фиорентина"да ижарада ўйнаётган Марко Пьяца дунёнинг энг яхши футболчилари билан бир қаторда туришини айтди.

"Жароҳатлар туфайли ривожланишдан қолдим, аммо ўзимга бўлган ишончни қайтаришим мумкин. Аввалги ҳаракатларимга қайта оламан. Фақат ўйнасам бўлди. Мақсадим - ўз позициямда дунёдаги энг яхшилардан бўлиш. Ҳозир энг яхшилар Неймар ва Азар, аммо жароҳатлар бўлмаганида улар билан бир сафда бўлар эдим", - дейди Пьяцца.

Пьяца ушбу ёзда "Фиорентина"га "Ювентус"дан келиб қўшилган эди. У бир йил ижарада ўйнайди ва "Фиорентина"да уни 20 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи бор
Категория: News | Просмотров: 545 | Добавил: admin | Дата: 15.10.2018 | Комментарии (0)

«Реал» ярим ҳимоячиси Лука Модрич 2018 йилда «Олтин тўп»га муносиб бўлган 5 нафар футболчининг номини айтиб ўтди.

Хорватиялик футболчи ушбу рўйхатга жамоадоши Рафаэль Варан, ҳужумчилар — Лионель Месси («Барселона»), Килиан Мбаппе («ПСЖ»), Криштиану Роналду («Ювентус») ва Антуан Гризман («Атлетико»)ни киритди.

Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, «Олтин тўп»ни топшириш маросими шу йилнинг 6 декабрь куни Париж шаҳрида бўлиб ўтади.
Категория: News | Просмотров: 573 | Добавил: admin | Дата: 15.10.2018 | Комментарии (0)

Мадриднинг "Реал" клуби собиқ бош мураббийи Фабио Капелло "қаймоқранглилар"га кучли ҳужумчи сотиб олишни маслаҳат берди.

"Мен "Интер" ҳужумчиси Мауро Икардининг мухлисиман. "Реал"нинг ўрнида бўлганимда тезда у билан шартнома имзолаган бўлардим. Жарима майдончасидаги ўйини орқали Икарди сўнгги йиллардаги Роналдуга ўхшайди.

У рақиб дарвозасини яхши ҳис қилади, жарима майдончаси ичида қандай ҳаракат қилиш кераклигини яхши билади. Унга 3 марта узатма берилса, барчасини голга айлантиради", – деди Капелло.

Маълумот ўрнида. Мауро Икарди 2013 йилдан бери "Интер" сафида ўйнаб келади ва ҳозирда у "нерадзурри" сардори ҳисобланади. 2018/19 йилги мавсумда у барча мусобақалар доирасида 8та ўйинда майдонга тушиб, уларда 5та гол уришга муваффақ бўлди.
Категория: News | Просмотров: 561 | Добавил: admin | Дата: 15.10.2018 | Комментарии (0)

Бугун Миллатлар Лигаси 4-туридан ўрин олган Испания ва Англия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос учрашувни бошланғич таркибда бошлайди. Мазкур баҳс футболчининг терма жамоа сафидаги 160- ўйни бўлади.

Эслатиб ўтамиз, бу кўрсаткич бўйича Миср терма жамоаси собиқ футболчиси Ахмед Хассан 184 та ўйин билан яққол пешқадам ҳисобланади.
Категория: News | Просмотров: 545 | Добавил: admin | Дата: 15.10.2018 | Комментарии (0)

Америкалик боксчи Флойд Мейвезер россиялик яккакураш жангчиси Хабиб Нурмагомедовнинг жанг ўтказиш чақириғига розилик жавобини берди.

Аввалроқ Нурмагомедов Мейвезерга жанг ўтказиш таклифи билан чиққанди.

“CBS, Showtime ва MGM Grand – пулларни тайёрланг. Леонард Эллерби (Mayweather Promotions раҳбари) саҳифасига қаранг, Хабиб Нурмагомедов мени жангга чорлади”, деб ёзган Мейвезер инстаграмда.

Нурмагомедовнинг отаси ва мураббийи Адбулманоп Нурмагомедов жанг Россияда ўтказилиши кераклигини айтган.

“Бизда жуда катта мотивация бор. Жанг қачон ўтиши мумкин? Дастлаб дисквалификация муддати якунланишини кутиш керак”, деб айтган Адбулманоп Нурмагомедов.

“Бу рақибни тор-мор этамиз. Хабиб яқин курашда клинч ҳолатига ўтади, бу соф боксга ўхшаш бўлмайди. Умид қиламанки, Хабибда имкон Макгрегорникидан юқорироқ.

Бизнинг бурчакда Василий Ломаченко, Майк Тайсон ва Россиянинг энг яхши мураббийларидан бири бўлишига умид қиламан”, ... Читать дальше »
Категория: News | Просмотров: 556 | Добавил: admin | Дата: 15.10.2018 | Комментарии (0)

2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 112,6 мингта ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 4,6 промиллени ташкил этди, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 промиллега камайди (2017 йилнинг январь-сентябрь ойларида 4,8 промилле бўлган).

2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида қайд этилган вафот этганларнинг 60,7%и - қон айланиш тизими касалликларидан, 9,5%и - ўсимталардан, 6,3%и - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 5,5%и - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,1%и - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 1,5%и - юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 12,4%и - бошқа касалликлардан вафот этган.

Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 5,6 минг нафарни ташкил этиб, уларнинг 60,8%и - перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 16,6%и - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 11,7%и - туғма аномалиялардан, 2,2%и - бахтсиз ҳодиса, ... Читать дальше »
Категория: News | Просмотров: 506 | Добавил: admin | Дата: 13.10.2018 | Комментарии (0)

« 1 2 3 4 ... 6 7 »