Зиёратчилар “Умра” қўлланмаси ва видеотасмалар тақдим этилди ҳамда улар марказлашган тиббий пунктларда менингит ва гриппга қарши зардоб билан эмландилар.
Бугун 31 май куни ўзбекистонлик зиёратчиларнинг 209 нафардан иборат дастлабки (4 нафар ишчи гуруҳи, 1 нафар шифокор) гуруҳи “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг замонавий авиалайнерида Саудия Арабистони Подшоҳлигига умра амалларини бажариш учун учиб кетдилар. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлар бўйича қўмита Матбуот хизмати “Qalampir.uz”га хабар берди.

Жорий йилнинг 31 майдан 17 июнга қадар ўзбекистонлик фуқароларни умра зиёратига кузатиш ва кутиб олиш режалаштирилган бўлиб, жами 1500 нафар фуқароларнинг Тошкент-Жидда-Тошкент йўналишлари бўйича 7 та чартер авиарейсида сафарлари ташкил этилади.

Рамазон мавсумида зиёрат 10 кунни ташкил этади. Зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун, Маккада эса 7 кун бўладилар. Зиёратчиларга мавсум давомида ўзбекистонлик 4 нафар ишчи гуруҳи, 30 наф ... Читать дальше »
Просмотров: 686 | Добавил: DesignSHYI | Дата: 25.08.2018 | Комментарии (0)